Ипотека-банк ҳисоб-китоб-касса хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор хизматларни таклиф этади. Сиз бизнинг банкда турли валютада ҳисобрақам очишингиз ва у орқали нақд пулсиз амалиётларни амалга оширишингиз мумкин. Бизнинг банкда ҳисоб-китоб-касса хизматларини амалга ошириш – ишончли, тез ва қулай бўлиб, банк томонидан қўлланиладиган замонавий дастурий таъминот тўловнинг тезлиги ва ҳавфлизлигини таъминлайди.
Ипотека-банк томонидан комплекс ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш – бу кундалик бизнес фаолиятингиздаги мақбул ечимдир.
Ипотека-банк тадбиркор-резидентлар ва норезидентлар учун ҳисобрақамларни миллий валюта, AҚШ доллари ва Еврода очади ва юритади. Очилаётган ҳисобрақамларнинг сони чекланмаган, шу билан бирга иккинчи ва кейинги ҳисобрақамлар очишда мижоз банкка ҳужжатларни тақдим этиши етарли.
Ҳисобрақамни очиш жараёни ҳужжатларнинг тўлиқ жилди тақдим этилган вақтдан бошлаб икки банк иш кунидан кўп бўлмаган вақтни олади. Ҳисоб-китоб ҳисобрақамини очишда Ипотека-банк ходими мижознинг хоҳиши бўйича мижознинг ҳисобрақамини очиши учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхаларини тайёрлаши ҳамда имзоларнинг ва муҳр намунаси кўрсатилган карточкани расмийлаштириши мумкин.
Ҳисобрақамни очиш учун Ипотека-банкка корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш зарур.
Ипотека-банк кичик бизнес субъектларининг миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини ҳисобварақдан чиқариш ва кирим қилиш хизматини кўрсатади. Банк томонидан кичик бизнес субъектларининг ҳисоб-китоб амалиётлари амалга ошириш учун тарифлар ишлаб чиқилган. Миллий валютадаги ўтказмалар Ипотека-банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг электрон ҳисоб-китоблар тизими орқали амалга оширилади, бу эса мижозларнинг тўлов топшириқномаларини улардан олинган куннинг ўзида ижро этиш имкониятини беради.
Хорижий валютадаги ўтказмалар Ипотека-банкнинг йирик хорижий банкларда очилган вакиллик ҳисобрақамлари тармоғи орқали амалга оширилади, шу билан бирга Ипотека-банк жорий амалиётлар кунидаги шошилинч ўтказмаларни AҚШ доллари, Евро ва бошқа хорижий валюталарда амалга оширади.
Кичик бизнес субъектларининг келиб тушган миллий ва хорижий валютадаги маблағларини уларнинг ҳисобварақларига кирим қилиш ўша куннниг ўзидаёқ бепул тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли Фармонига асосан, кичик бизнес субъектларининг Давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўтказишда хизмат хақи ундирилмайди. Бунинг учун бундай мижозлар томонидан банк филиалига кичик бизнес субъектига мансублиги бўйича маълумот тақдим қилишлари лозим бўлади.