phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади «Ипотека-банк» АТИБ “ 60 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №9097211-сонли тендер савдолари” ҳақида эълон қилади

Банк кафолатлари

Банк кафолатлари

Банк кафолати — банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса,  пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кафолат). 

Банк хизматларининг ушбу тури мижознинг контрагентлар ва бошқа банклар олдидаги мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлайди.  

Кафолатларни беришда мижоз билан шартнома тузилади,  унда банк кафолатини бериш тартиби,  унинг шартлари,  тўлов шартлари ва томонларнинг ўзаро мажбуриятлари кўрсатиб ўтилади.  Айрим ҳолларда ушбу шартнома кредит шартномасига ўхшаб таъминотни талаб қилади. 

Банк кафолатини олиш учун мижоз банкка кредит олиш учун ўрнатилган рўйхатга кўра ҳужжатларни тақдим этади. 

Кафолатлар ва кафилликлар бериш мижозлар билан тузилган тегишли шартномалар билан расмийлаштирилади,  уларда кафолатлар (кафилликлар) беришнинг асосий шартлари,  жумладан,  воситачилик ҳақи суммаси ҳам кўзда тутилган бўлиши керак. 

Кафолатлар бериш ҳукуматлараро ва халқаро келишувлар бўйича инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. 


Кафолат олиш учун принсипал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 

  • зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга ега бўлмаслиги;

  • муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги;

  • охирги 3 молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига ега бўлиши;

  • ижобий кредит тарихига ега бўлиши.

Кафолат хати олиш учун керакли ҳужжатлар:
  • кафолат олиш учун ариза;
  • бизнес-режа;
  • молиявий ҳисоботлар (ЯТТлар бундан мустасно);
  • таъминот ҳужжатлари;
  • банк, заруратдан келиб чиқиб, бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.



On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш