Банк стратегияси

Банк стратегияси

Бош мақсадимиз

Мижозларга кенг кўламли ечимлар таклиф қилиш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишчан жамоавий муҳитни шакллантириш орқали мамлакатда энг самарадор тижорат банклар 5 талигига кириш.

Банк миссияси

Мижозларимиз: Асосий эътиборимизни мижозлар манфаатларига қаратган ҳолда улар билан ишончли ва узоқ муддатли муносабатлар ўрнатамиз ҳамда уларга юқори сифатли хизматлар таклиф этамиз.


Ходимларимиз: Ходимларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаган ҳолда масъулият ҳамда ташаббусни рағбатлантирадиган иш муҳитини яратиш.


Акциядорларимиз: Акциядорларимиз манфаатларини кўзлаган ҳолда шаффоф ва самарали (операцион мустақил) иш юритиб, улар учун юқори даромадлиликни таъминлайдиган корпоратив бошқарув тизимини яратиш.


Жамият: Жамиятнинг масъулиятли аъзоси сифатида, соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда лойиҳаларда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш стандартларига амал қилиш.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш