Nashr etilgan: 22 yanvar, 2025
34% етказди. Ипотека кредити бозорининг 25% улушига эга бўлиб, молиявий барқарорлик, ликвидлик ва диверсификацияланган кредит портфели билан ажралиб туради.
Асосий кўрсаткичлар:
➖ Операцион фойда ҳисобот даврига 2,194 млрд сўмга етди, шунингдек, харажатлар ва даромадлар нисбати (CIR) 33,8% ташкил этди.
➖ Чакана кредитлар йил бошидан бери 12,6% га ўсиб, 22,604 млрд сўмга етди, мижозлар сони эса 1,7 млн кишини ташкил этди.
➖ Жами депозитлар ҳажми 14,846 млрд сўмни ташкил қилиб, бунда йил бошига нисбатан ўсиш 26%га, жумладан, жисмоний шахслар депозитлари бўйича 23%га, корпоратив депозитлар бўйича эса 50% га етди.
➖ 2024 йил 9 ойлик натижалари бўйича жами активлар миқдори 47,525 млрд сўмга етди. Бунда молиявий активлар 82% га ўсиб, 14,580 млрд сўмга етди.
Банк капитали:
2024 йил бошидан жами капитал 19,5% га ўсиб, 6,657 млрд сўмни ташкил қилди. Биринчи даражали капитал етарлилик коэффициенти 15%, умумий капитал етарлилик коэффициенти 16,8% ни ташкил этди.
Ipoteka bank OTP Group Ўзбекистондаги Европа Иттифоқидан келган биринчи банк сифатида барқарор ривожланишни намоён этиб, инвестициялар ва илғор технологиялар орқали мамлакат иқтисодиётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.