phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади

«ИПОТЕКА-БАНК» акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорлари диққатига!

«Ипотека-банк» АТИБ Кузатув кенгаши, 2020 йил 30 сентябрь куни соат 1100 да, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 9-уйда жойлашган “Ипотека-банк” АТИБ Меҳнат филиалининг мажлислар залида банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2. “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2019 йил натижалари ва 2020 йил учун устувор йўналишлари тўғрисида “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2020 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

5. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

6. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.

7. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019-2021 йиллар учун ривожланиш стратегияси ижроси ва унинг ижросини муддатидан илгари тугатиш бўйича ҳисоботни эшитиш, шунингдек “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

8. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

9. 2019 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

10. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

11. “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

12. “Ипотека-банк” АТИБ ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш дастури доирасида тузилган битимлар шартларини тасдиқлаш.

13. “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

14. “Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритишни тасдиқлаш.

15. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

16. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритишни тасдиқлаш.

17. “Ипотека-банк” АТИБ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

18. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

19. “Ипотека-банк” АТИБ балансининг “кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида ҳисоби юритилаётган айрим активларни ҳисобдан чиқаришни тасдиқлаш.

20. “Ипотека-банк” АТИБ томонидан 2019 йил давомида тузилган аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни тасдиқлаш.

21. “Ипотека-банк” АТИБнинг аффилланган шахслар билан келгусида йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача муддатга тузиши мумкин бўлган битимларини тасдиқлаш.

22. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.

23. “Ипотека-банк” АТИБнинг Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган шартномалар муддатларини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

 

  • Акциядорларни навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2020 йил 2 сентябрь.

 

  • Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2020 йил 24 сентябрь.

 

  • Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй манзилида танишишлари мумкин (банкнинг электрон почта манзили: cenbum@ipotekabank.uz, корпоратив веб-сайти www.ipotekabank.uz).

 

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун:

 

- акциядор (жисмоний шахс) шахсини тасдиқловчи ҳужжат- паспорт билан;

 

- акциядор вакили – нотариал тасдиқланган ишончнома ва паспорт билан;

 

- юридик шахс акциядор (корхона раҳбарлари) шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорт ёки гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан;

 

- юридик шахс акциядор вакиллари ишончнома (корхонанинг фирма бланкасида, муҳрланган), шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки гувоҳнома) билан келишлари лозим;

 Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 30 сентябрь, соат 1000 да бошланиб 1055 да тўхтатилади.

 Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78) 150-89-16, 147-67-17.

 Банк Кузатув кенгаши

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш