Бизнесни кредитлаш

Бизнесни кредитлаш

Турли соҳаларда фаолият юритувчи мижозларни кредитлаш борасидага бой тажриба,  мижозларнинг эҳтиёж ва бизнес фаолиятларини тўғри баҳолаш,  кафолатнинг турли шакллари билан ишлай олиш,  шартнома шартларининг қулайлиги - Банк ва кредит олувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг асоси бўлиб ҳисобланади. 

Банк маҳсулот ва хизматлари доимий ва юқори талабга эга бўлган саноат,  қурилиш,  шунингдек,  йирик бизнес юритувчи корхоналарга қисқа ва узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини амалга оширади. 

Ипотека-банк йирик лойиҳаларни кредитлашда ҳар бир мижоз учун алоҳида ёндашиш дастурларини ишлаб чиқади.  Банк мутаҳассисларининг тажрибасига таянган ҳолда биз корхона ва ташкилотларга кредитлаш бўйича хизматларимизни таклиф этамиз. 

Кредит олиш учун керакли ҳужжатлар:

•         кредит олиш учун ариза;

•         бизнес-режа;

•         молиявий ҳисоботлар (ЯТТлар бундан мустасно);

•         таъминот ҳужжатлари;

•         банк, заруратдан келиб чиқиб, бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш