Ахборот технологиялари департаменти директорининг ўринбосари

Publication date: 14.10.2021

Асосий вазифаларингиз:

• банкнинг ИТ -стратегияси ва ИТ -архитектурасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

• инфратузилмани назорат қилиш ва банк операцион фаолиятини қўллаб -қувватлаш;

• янги ёки модернизация қилинган ахборот банк тизимларини синовдан ўтказишни ташкил этиш ва унда иштирок этиш;

• халқаро ахборот амалиётига мувофиқ банк ахборот тизимларининг жорий этилишини таъминлаш;

• ахборот тизимларининг жорий этилиши ва хизмат кўрсатилишини назорат қилиш;

• АБС тизимидаги модулларнинг ўзгариши ва ривожланишини, электрон тўловларни назорат қилиш ва ҳисобот бериш;

• ишлатилаётган ахборот тизимларининг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

 

Сиздан кутиб қоламиз:

• техник / иқтисодий маълумот (таълим йўналиши);

• банк (молиявий) ёки ИТ соҳасида камида 5 йил иш тажрибаси;

• АБС технологик схемаси, электрон тўлов тизими схемалари ва банкнинг бошқа ахборот тизимларини билиш;

• Рус\ўзбек тилларини яхши билиш, инглиз тилини билиш устуворлик ҳисобланади;

• ахборот тизимлари ва технологияларини жорий этиш тажрибаси;

• ходимларни бошқариш, рағбатлантириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган етакчилик кўникмалари;

Информацион ёки банк соҳасига алоқадор сертификатнинг мавжудлиги мамнуният билан қабул қилинади.

 

           Таклифимиз:

· Рақобатбардош иш ҳақи;

· Касбий тайёргарлик ва ривожланиш;

· Спорт ҳаёти ва корпоратив тадбирлар;

· Дўстона жамоа

· Халқаро молия корпорацияси (IFC) маслаҳатчилари билан ҳамкорликда трансформация жараёнини бошидан кечираётган ва хорижий банк бўлишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистоннинг етакчи банкида каръера қуриш имконияти.

 

Танловда қатнашиш учун резюмелар қуйидаги алоқа манзиллари орқали қабул қилинади:

  1. Э-почта: cv@ipotekabank.uz
  2. Телеграм: +998 (97) 033-60-62       

Ҳурматли номзодлар, биз Сизнинг Банкдаги бўш иш ўринларини ўрганишга сарфлаган вақтингизни қадрлаймиз ва Банкимизни потенциал иш берувчи деб ҳисоблаганингиздан хурсандмиз.

 

“Ипотека-банки” АТИБ деярли 9 фоизлик бозор улушига ега бўлган Ўзбекистоннинг бешинчи йирик банки бўлиб, 1,2 миллиондан ортиқ чакана ва йирик корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. Минтақавий марказ сифатида иш олиб борувчи 39 филиал ва 434 мижозларга хизмат кўрсатиш пунктларига эга.

 

          Сизга омад тилаймиз!


Форма отклика на вакансию
Должность:
Полное имя:
Номер телефона:
Электронная почта:

Back to the list

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш