Юридик департамент юрисконсульти

Publication date: 25.08.2021

Биз жамоамиз сафига маълумот билан ишлашга тайёр, прогрессив, дунё қараши кенг бўлган юрисконсульт қидирмоқдамиз. Маълумот излаш, топиш, ўрганиш, солиштириш, таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳолашга қобилятли юрисконсульт бўлсангиз қуйидаги талаб ва таклифларимиз билан танишиб чиқинг.

 Сиздан нима талаб қилинади:

  • Олий юридик маълумот;
  • Мутахассислик бўйича иш тажрибаси - камида 3 йил;

  • Банк соҳасида иш тажрибаси - камида 2 йил;

  • Ўзбек тилини яхши билиши (ёзма ва оғзаки нутқни равон билиши);

  • Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилигини билиш;

  • Маҳаллий норматив ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий експертизани ўтказиш қобилияти;

  • МC Office дастурларини мукаммал билиш.

 

Бундан ташқари қуйидаги кўникмаларга эга бўлиш устуворлик ҳисобланади:

  • Рус ва / ёки инглиз тилини билиш;

  • ERP дастурий ечимлар тажрибаси (SAP, Oracle, Microsoft, 1C ва бошқалар);

  • Қонунчиликнинг турли масалалари бўйича ҳуқуқий ҳулоса тузиш тажрибаси;

  • Мантиқий таҳлил қилиш кўникмалари.

 Сизни кутмоқда:

  • Қонунга мувофиқ иш билан таъминланиш;
  • Рақобатбардош иш ҳақи;

  • Касбий тайёргарлик ва ривожланиш;

  • Спорт билан ҳамнафас ҳаёт ва жамовий тадбирлар;

  • Ўзбекистоннинг етакчи банкида карьера қуриш имконияти.

 

Танловда қатнашиш учун резюмелар қуйидаги алоқа орқали қабул қилинади:

  1. Э-почта: cv@ipotekabank.uz
  2. Телеграм: +998 (97) 033-60-62
орқали қабул қилинади.

Хат мавзусида фамилия, исм ва қайси бўш лавозимга номзодлик қилаётганингиз кўрсатилиши керак.

 Сизга омад тилаймиз!


Форма отклика на вакансию
Должность:
Полное имя:
Номер телефона:
Электронная почта:

Back to the list

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш