Бошқарув Раиси мурожаати

Ҳурматли номзодлар!

"Ипотека-банк" АТИБ - биринчилар қаторида Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорликда трансформацияни амалга ошираётган Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири бўлиб, келажакда халқаро стандартлар асосида фаолият кўрсатувчи, давлатимизнинг юқори тоифадаги молиявий институтга айланиш арафасида турибди.

Банкимизда жинсидан, миллатидан, тилидан қатъий назар барча ходимларга ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб ўсиш ва ривожланиш, ишонч билан мақсадга интилиш ва “Ипотека-банк” деб номланган катта ва аҳил командамизнинг ажралмас қисми бўлишлари учун ҳар томонлама имконият яратилмоқда.

Бугунги кунда биз ходимларни бошқариш тизимини тубдан кўриб чиқиб, эски “кадрлар билан ишлаш” форматидан янги “инсон ресурслари” форматига ўтмоқдамиз. Бунда, ходимлар билан ишлаш фақатгина хужжатларни расмийлаштириш орқали амалга оширилишига чек қўйилиб, уларни танлаш, ишга қабул қилиш, иш жараёнида уларни малакасини ошириб бориш, уларни моддий ва номоддий рағбатлантириш, малакали мутахассисларни ушлаб қолиш, ходимларга рухий кўмак бериш каби устувор тушунчаларга асосланган кадрлар сиёсати орқали амалга оширилмоқда.

Шунингдек, моддий ва номоддий рағбатлантириш, ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш тизими орқали Банкнинг иш берувчи сифатида имиджини мустаҳкамлаш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ходимларни бошқариш тизимига нисбатан бундай ёндашув албатта кутилган натижани беради, чунки ходимларимиз бизнинг асосий кучимиз ва қадриятимиздир.

Бизнинг аҳил оиламизга қўшилинг ва Сизда қимматли тажриба орттириш, банк соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар ташаббускори ҳамда иштирокчисига айланиш ва Ватанимиз иқтисодиёти равнақи учун ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади.

Лидерлик, ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ ва тўғри йўлни танлай олиш, новаторликни ҳамда ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш каби қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда, БИЗ “ИПОТЕКА-БАНК” ЖАМОАСИ акциядорларимиз, мижозларимиз ва ҳамкорларимиз учун хизмат қиламиз!

Бошқарув Раиси


Иномжонов Э.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш