phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

«Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади

Харид комиссияси ишчи органининг номи ва манзили: «Inter Investment Consulting» МЧЖ. Ўзбекистон Республикаси, 100017 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-5, 50-уй, 7-хонадон. Телефон/факс: (+99871) 235-35-66, email: iic.utp@mail.ru.

Танлов предмети: 20 дона банкоматларни етказиб бериш.

Танловнинг чегаравий қиймати 160 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Танловни ўтказиш манзили ва жойи: “Буюртмачи” манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 30. Тел: +998 (71) 150-89-56, +998 (71) 150-89-25.

Қўшимча маълумот олиш учун Буюртмачи томонидан боғланадиган шахс: Сайфутдинов Хожиакбар тел +99895-145-88-33.

Танлов савдоларида чет эл фирмалари ва ташкилотлари билан бир қаторда, унда иштирок этиш учун қўйилган шартларни бажарган, танлов асосида харид қилинаётган маҳсулотларни тегишли ҳажмларда етказиб бериш тажрибасига эга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлов иштирокчилари танлов таклифларини муҳрланган конвертда Ўзбекистон Республикаси, 100017 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-5, 50-уй, 7-хонадон манзилига тақдим этади.

Танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилишнинг тугаш муддати – 2019 йил 4 декабрь, соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) белгиланган.

Танлов иштирокчилари томонидан таклифлар ушбу муддатдан кечикмаган ҳолда тақдим этилиши лозим.

20 дона банкоматларни танлов орқали харид қилиш тўғрисидаги батафсил маълумотлар www.xarid.uz (9057363-сон лот) махсус ахборот порталида жойлаштирилган.

Танлов савдоларини ўтказиш шартлари бўйича қўшимча маълумот учун «Inter Investment Consulting» МЧЖга (Умаров Тимур, тел (+99897) 771-25-10) мурожаат қилишингиз мумкин.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш