"Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади

Танлов комиссияси ишчи органининг номи ва манзили: “Inter Investment Consulting” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, 100017, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-5, 50-уй, 7-хонадон. Телефон / факс: (+99871) 235-35-66, email: iic.utp@mail.ru.

Танлов предмети: "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш.

Танловнинг чегаравий қиймати 380 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Танловни ўтказиш манзили ва жойи: “Буюртмачи” манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 30. 

  • Қўшимча маълумот олиш учун Буюртмачи томонидан боғланадиган шахс: М. Мирсаидов. тел (+99897) 149-47-70.
  • Танлов савдоларида чет эл фирмалари ва ташкилотлари билан бир қаторда, унда иштирок этиш учун қўйилган шартларни бажарган, танлов асосида харид қилинаётган маҳсулотларни тегишли ҳажмларда етказиб бериш тажрибасига эга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлов иштирокчилари танлов таклифларини муҳрланган конвертда Ўзбекистон Республикаси, 100017 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-5, 50-уй, 7-хонадон манзилига тақдим этади.

Танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилишнинг тугаш муддати – 
2020 йил 28 сентябрь, соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) белгиланган.

Танлов иштирокчилари томонидан таклифлар ушбу муддатдан кечикмаган ҳолда тақдим этилиши лозим.

"Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш тўғрисидаги батафсил маълумотлар exarid.uzex.uz  (9091718 -сонли лот) махсус ахборот порталида жойлаштирилган.

Танлов савдоларини ўтказиш шартлари бўйича қўшимча маълумот учун «Inter Investment Consulting» МЧЖга (Умаров Тимур, тел (+99897) 771-25-10) мурожаат қилишингиз мумкин.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш