Oson ipoteka

Oson ipoteka
Валюта:
Сум
Кредит мақсади
Uy-joy sotib olish uchun
Кредит муддати
240 ойгача

 

Кредит мақсади

-Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун

Мижоз

Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Кредитнинг максимал миқдори

Вилоят қишлоқ жойларида:

238 млн. сўмгача (квартира майдонининг энг кўп меъёри 70 кв.м.гача)

Вилоят шаҳар жойларида:

309,4 млн. сўмгача (квартира майдонининг энг кўп меъёри 70 кв.м.гача)

Тошкент шаҳрида:

339,15 млн. сўмгача (квартира майдонининг энг кўп меъёри 70 кв.м.гача)

Кредит муддати

20 йил

Имтиёзли давр

6 ой (мижознинг хоҳишига кўра)

Кредит фоизи

Тошкент шаҳри учун йиллик 18 фоиз;

Республиканинг бошқа шаҳар ва қишлоқ жойлари учун йиллик 17 фоиз.

(фоиз ставкалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса – ўзгаришсиз қолади)

Бошланғич бадал тўлови

15%

Биргаликда қарз
олувчи

Қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар

Қарз юки

Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда – ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади

Кредит тарихи

Ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар

Тўлов графиги

Аннуитет ёки дифференциал усулда (мижознинг хоҳишига кўра)

 

Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, уларнинг банк олдидаги қарз мажбуриятини таъминлаш юзасидан юридик шахслар кафиллиги қабул қилиниши ва юридик шахснинг йиллик соф фойдасини 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин.

 

Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар:

- ариза;

- паспорт нусхаси;

- даромадлари тўғрисида маълумотнома;

- Пудрат ташкилоти билан тузилган даслабки шартнома.

Таъминот турлари:

·       Сотиб олинаётган уй-жой.


Кредитни ҳисоблаш

Диққат: Кредитнинг ҳақиқий миқдори ва шартлари калкулятор ҳисоблаш натижаларига боғлиқ эмас.
On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш