Таъзим сизга, азиз устозлар!

"Ипотека-банк" АТИБ ходимлари томонидан устоз-мураббийлар ҳолидан хабар олиш одат тусига кирган. 
Устоз бамисоли боғбон кабидир. У етиштирган гул эса кўкламни обод қилади. Устозларнинг шогирдларга берадиган билими ҳақиқий маънода бутун умрлик йўлдош бўлиб хизмат қилади.



Анъанага кўра бу сафар ҳам бир гуруҳ ходимлар 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан фидойи, жонкуяр устозлар ҳолидан хабар олишиб, суҳбатидан баҳраманд бўлишди. Ана шундай тажрибали касб маҳоратига эга устозлардан бири Тимур Саидович Азимов ҳисобланади. Кўп йиллар давомида банк-молия тизимида фаолият кўрсатиб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган фидойи устозимиз, ҳозирги кунда бир-биридан ширин неваралари қучоғида кексалик гаштини сурмоқдалар. 



Мен бир нарсадан мамнунман,- дейди устоз. Менинг шогирдларим бугунги кунда ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб юқори лавозимларни эгаллаб келишмоқда. Шунингдек, фидоий кадрларни тўғри танлаш, жамоа аҳиллигини сақлаб қолиш аввало, раҳбарнинг одилона ҳаракатларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, устоз ўзининг эсда қоларли, ёқимли ўтмиш хотиралари билан бўлишиб, барчанинг юзида табассум пайдо бўлишига сабабчи бўлдилар. 



Илм ўчоғи бўлган барча устозларимизга мустаҳкам соғлиқ тилаган ҳолда доимо ибрат машъали каби ёниб туришларига тилакдошмиз.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш