phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Ипотека банк Глобал форумда иштирок этди

Халқаро молия корпорацияси (IFC) нинг таклифига биноан, 2019 йил 7-9 октябрь кунлари  «Ипотека-банк» АТИБ раҳбарияти Амстердамда (Нидерландия) бўлиб ўтган кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича глобал форумда иштирок этмоқдалар.

Форумда қатнашиш орқали банк ходимлари  банк кичик ва ўрта бизнесни  молиялаштириш соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш соҳасидаги энг яхши ва илғор тажрибалар билан танишиш, шунингдек, етакчи молиявий институтлар, технологик компаниялар ва инвесторлар билан амалий алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.


Мазкур глобал форум кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича етакчи молия институтлари, технология компаниялари ва ривожланиш молия институтларини (66 мамлакатдан 150 дан ортиқ институтлар) ўзаро билимларни алмашиш, инновацияларни рағбатлантириш ва бутун дунё бўйлаб кичик ва ўрта бизнес сегментининг ўсишини қўллаб-қувватлаш йўлида яна бир бор бирлаштирди. Ушбу Форум кучли йигирматалик гуруҳи  (G20) мамлакатлари томонидан ташкиллаштирилган ва IFC томонидан бошқарилади.

Форум доирасида банк раҳбарияти барча қизиқтирган масалалар бўйича форумнинг бошқа иштирокчилари билан самарали музокаралар олиб борди. Ипотека-банкни иштирокчилар клубига қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилгани эса айниқса қувонарлидир. 

«Ипотека-банк» АТИБ ўз фаолиятида   кичик ва ўрта корхоналар билан бизнесини ривожлантириш билан биргаа  ва ушбу соҳадаги энг яхши ва энг илғор тажрибаларни амалиётга изчил татбиқ этиб бормоқда.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш