phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Ипотека-банкда банк мижозлари билан учрашув бўлиб ўтди

“Ипотека-банк” АТИБ томонидан хизмат кўрсатилаётган экспортёр ва экспорт потенциалига эга бўлган ташкилотларга амалий ёрдам бериш ва экспортни амалга оширишда яратилаётган қулайликларни тушунтириш юзасидан учрашув ўтказилди.


“Ипотека-банк” АТИБ раҳбарияти томонидан ҳозирги кунда ҳукуматимиз ҳамда банк томонидан экспорт билан боғлиқ амалиётларни тартибга солиш ва имтиёзлар бериш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га қарордаги илова рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми жорий этилиши юзасидан йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда келгусида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай бўлган жойларда ихчам банк хизматлари марказларини ташкил этиш, банк хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва жараёнларни янада соддалаштириш, мини банклар ҳамда жамғарма кассалар фаолиятини, операцион жараёнларини қайта кўриб чиқиб мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этиш юзасидан банкда олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.



Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш