phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади «Ипотека-банк» АТИБ “ 60 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №9097211-сонли тендер савдолари” ҳақида эълон қилади

Ипотека-банкда гендер тенглиги масаласи

Ипотека-банк Бош офисида “Раис билан қаҳва” номли учрашувининг навбатдаги сонида “Ипотека-банк”АТИБ Бошқаруви Раиси ҳамда банкда фаолият олиб бораётган банкнинг аёл ходимлари иштирокида “Гендер тенглиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда "Ипотека-банк" кенгаш Раиси Александр Пиккер ҳам иштирок этди.
 


Суҳбат очиқ тарзда, кўтаринки руҳда ўтиб банкнинг фаол аёллари томонидан иш жараёнида юзага келаётган муаммолар, турли таклифлари муҳокама қилинди. Аҳоли орасида аёллар, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича билдирилган фикрлар тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, банк тизимида аёл ходимлар мотивациясини ошириш, билим ва малакаларини оширишга имконият яратиш хорижий банклар тажрибасини ўрганиш хусусидаги таклифлар атрофлича батафсил муҳокама қилинди. 

 

“Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда аввало, ҳозирда яхши тажрибага эга, тадбиркорлик кўникмалари шаклланган аёлларни эндигина бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган аёлларга ўзаро ёрдам беришини йўлга қўйсак, бу борада маълум бир ўқитиш ишларини олиб борсак” –дея тадбирда ўз таклифини билдирган Лола Ганиева бу борада давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.


 
Тадбирда аёл ходимлар учун банкда яратилаётган шарт-шароитлар хусусан тиббий суғурта полислари жорий қилиш кўзда тутилаётгани ҳақида маълумот берилди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш