"Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари ва истиқболлари" форуми шу йилнинг 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 29-30 сентабр кунлари "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади.

Форум доирасида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг таҳлили,  шунингдек иқтисодиётни янада ривожлантириш учун истиқболли ғоялар муҳокамалари асосий ўрин тутади. 

Шунингдек,  форум иштирокчилари:

➖ Макроиқтисодий ислоҳотлар; 

➖ Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;

➖ Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;  

➖ Капитал бозорларини ривожлантириш;  

➖Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашадилар. 

Форум онлайн ва офлайн форматларда бўлиб ўтади ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатилади.


“Ипотека-банк” АТИБ ушбу халқаро форум иштирокчиси ва ҳамкори ҳисобланади. 

Батафсил маълумот олиш учун форум расмий сайтини кузатиб боринг:  www.economic-forum.uz

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш