“Ипотека-банк” АТИБ билан эзгу ишлар сари



Юртимизнинг барча гўшаларида хайр-саҳоват тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Тадбирлар доирасида болалар уйи тарбияланувчилари, мактаб-интернатларга,  имконияти чекланган болаларга қувонч улашиш, кўнглини кўтариш мақсадида турли совғалар тақдим этиш яхши урфга айланди. “Ипотека-банк” АТИБ меҳнат жамоаси ҳам бу каби эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 70-мактаб-интернатига ташриф буюрдилар.



Болажонларга тақдим этилган турфа китоблар болалар шодлигига яна бир шодлик қўшди десак муболаға бўлмайди. Хусусан, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Озод Шарафиддинов, Чингиз Айтматовларнинг танланган асарлари ҳамда Агата Кристи, Джек Лондон, Антон Чехов каби буюк жаҳон адибларини асарларини ўз ичига олган тўпламлар болалар орасида китобга меҳрини янада оширишига ишонамиз.



Шунингдек, "Ипотека-банк" раҳбарияти томонидан интернат биноларини реконструкция қилишга молиявий кўмак кўрсатилди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш