phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Тошкент шаҳрида "Банк хизматлари маркази" иш бошлади

Ипотека-банк АТИБ томонидан Миробод туманида аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига барча замонавий банк хизматларини тақдим этувчи “Банк хизматлари маркази” ташкил этилди.

Ушбу марказда аҳоли ва тадбиркорларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Эндиликда мижозлар ушбу марказда банк филиалига ташриф буюрмасдан намунали банк хизматларидан: омонат ва кредитларни расмийлаштириш валюта айирбошлаш, жамғарма, коммунал тўловлари, халқаро пул ўтказмалари хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган. 

Марказ пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларга эрталаб соат 8:00дан кечки 23:00 га қадар, шунингдек дам олиш кунларисиз ҳам хизмат кўрсатади.

Банк хизматлари маркази қуйидаги манзилда жойлашган.

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 35

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш