Корпоратив бошқарув

Корпоратив бошқарув деганда банк стратегик мақсадларини аниқлаш ва уларга эришиш устидан назорат қилиш учун зарур ташкилий тузилмани, шунингдек, бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини таъминловчи, банк бошқарув органлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатлар мажмуи, шу жумладан, бошқарув органларининг ваколатларини ва жавобгарлигини тақсимлаш ҳамда бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини яратиш тушунилади (Тижорат банкларида корпоратив бошқаруви тўғрисидаги Низомнинг 1.1.банди).

Корпоратив маслаҳатчиси хизмати.

Корпоратив маслаҳатчиси хизмати – бу Банкнинг Кузатув кенгаши раисига бўйсунадиган таркибий тузилмаси. Хизматни умумий бошқариш корпоратив маслаҳатчи томонидан амалга оширилади.

Корпоратив маслаҳатчиси банкнинг мансабдор шахси ва банкнинг таркибий бўлинмаси “Ипотека-банк” АТИБ Корпоратив маслаҳатчиси хизмати раҳбари.

Корпоратив маслаҳатчисининг вазифалари:

·         Банкнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Устав ва банкнинг ички ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

·         Банкнинг корпоратив бошқарув амалиётини уларнинг илғор халқаро тажрибага мувофиқлиги йўналишида ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш;

·         Акциядорларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишда ва банкнинг инвестиция жозибадорлигини оширишга ёрдам бериш;

·         Банкнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган бошқарув амалиётини шакллантиришга кўмаклашиш.

“Ипотека-банк” АТИБнинг Корпоратив маслаҳатчиси – Мерганов Баходир Ибрагимович

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш