Кредит блоки ўз жамоасига малакали андеррайтерларни жалб қилмоқда

Publication date: 30.09.2021

Кредит блоки ўз сафига рискларни баҳолай олиш ва тўғри ҳисоб -китобларни амалга ошириш, рискларни таҳлил қилиш ва берилган кредитларнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш қобилиятига ега бўлган малакали андеррайтерларни ишга қабул қилмоқда.


Асосий вазифаларингиз:

  • Кичик ва ўрта бизнес сегментларида Банк мижозларининг кредит рискларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;
  • Келишув хужжатларини тўғри тузиш ва тизимлаштириш бўйича ички бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлик (шу жумладан, мижознинг ички рейтингини тасдиқлаш);
  • КЎБ мижозларининг кредит рискларини оптималлаштириш мақсадида битимлар тузилмасини ўзгартириш / тўғрилаш бўйича таклифлар киритиш;
  • Кредит қўмиталарининг хулосаларини тайёрлаш;
  • Банкнинг коллегиал органлари учун келишувлар бўйича қарорлар тайёрлаш;
  • Соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мижозларнинг риск-таҳлил ёндашувларини такомиллаштириш;

Сиздан нима талаб қилинади:

  • Иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумот;
  • Банк соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси ва мижозлар кредит келишувларини тузиш бўйича камида 2 йиллик тажриба;
  • Банк иши билан боғлиқ қонун ва норматив хужжатларни билиш;
  • Корхоналарнинг молиявий - хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби / молиявий ҳисобот таҳлилини билиш;
  • Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш малакаси (техник -иқтисодий асослаш);
  • Ишчи ҳужжатларни тузишда, ҳисобот тайёрлашда ҳамда электрон ҳужжат айланишида ишлатиладиган махсус компьютер дастурларида ишлай олиш;
  • Рус ва ўзбек тилларини яхши билиш шарт, инглиз тилини билиш устуворлик ҳисобланади;
  • Ишга ижодий ёндашиш, ижодий фикрлаш, жамоада ишлаш қобилияти.

Сизни кутмоқда:

·      Қонунга мувофиқ иш билан таъминланиш;

·      Рақобатбардош иш ҳақи;

·      Касбий тайёргарлик ва ривожланиш;

·      Асосан ёшлардан иборат дўстона жамоада ишлаш;

·      Спорт билан ҳамнафас ҳаёт ва жамоавий тадбирлар;

·      Халқаро молия корпорацияси маслаҳатчилари билан ҳамкорликда трансформация жараёнини бошидан кечираётган Ўзбекистоннинг етакчи банкида каръера қуриш имконияти.

 

Танловда қатнашиш учун резюмелар қуйидаги алоқа манзиллари орқали қабул қилинади:

1.    Э-почта: cv@ipotekabank.uz

2.    Телеграм: +998 (97) 033-60-62 орқали қабул қилинади.

        

Хат мавзусида фамилия, исм ва қайси бўш лавозимга номзодлик қилаётганингиз кўрсатилиши керак.

 

Сизга омад тилаймиз!


Форма отклика на вакансию
Должность:
Полное имя:
Номер телефона:
Электронная почта:

Back to the list

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш