Бош офисга бухгалтер-бўлим бошлиғи

Publication date: 27.09.2021

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бухгалтери-бўлим бошлиғи (Бош офис) лавозимига танлов еълон қилади.

 Сиздан нима талаб қилинади:

·      Молия ва иқтисод йўналишлари бўйича олий маълумот (ЖИДУ, Вестминстер ва Сингапур институти, Тошкент молия институти битирувчилари қабул қилинади ва ҳоказо);

·      Инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиш;

·      Бухгалтерия ҳисоби бўйича дастлабки кўникмаларга эга бўлиш (бухгалтерия бўйича сертификатларнинг мавжудлиги: CIPA, DipIFR, АССА);

·      Microsoft Office дастурида (айниқса Excel) ишлашда проффесионал кўникмаларга ега бўлиш;

·      Банк қонунчилиги, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатлари соҳасида билимга ега бўлиш;

·      Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган бухгалтерия ҳисоби қонун-қоидаларини қўллаш ҳақида билимга ега бўлиш;

·      Самарадорликка интилувчанлик, масъулиятлилик, таҳлил қилиш қобилияти, интизомлилик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, жамоада ишлаш қобилияти.

       Асосий вазифаларингиз:

 ·      МҲХС талабларига мувофиқ ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш;

·      Бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича ички меъёрий кўрсатмаларни ишлаб   чиқиш;

·      МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини жорий етиш.

 

   Сизни кутмоқда:

·      Қонунга мувофиқ иш билан таъминланиш;

·      Рақобатбардош иш ҳақи;

·      Касбий тайёргарлик ва ривожланиш;

·      Асосан ёшлардан иборат дўстона жамоада ишлаш;

·      Спорт билан ҳамнафас ҳаёт ва жамовий тадбирлар;

·      Халқаро молия корпорацияси маслаҳатчилари билан ҳамкорликда трансформация жараёнини бошидан кечираётган Ўзбекистоннинг етакчи банкида каръера қуриш имконияти.

 

Танловда қатнашиш учун резюмелар қуйидаги алоқа манзиллари орқали қабул қилинади:

1.    Э-почта: cv@ipotekabank.uz

2.    Телеграм: +998 (97) 033-60-62 орқали қабул қилинади.

          

Хат мавзусида фамилия, исм ва қайси бўш лавозимга номзодлик қилаётганингиз кўрсатилиши керак.

 Сизга омад тилаймиз!

 


Форма отклика на вакансию
Должность:
Полное имя:
Номер телефона:
Электронная почта:

Back to the list

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш