“Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича (масофадан туриб)
ХАБАРНОМА
Ҳурматли “Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари!
Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уйда жойлашган «Ипотека-банк» АТИБ, (корпоратив веб-сайт: www.ipotekabank.uz, e-mail: cenbum@ipotekabank.uz), Сизга 2020 йил 18 декабрь куни соат 1100 да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz/ орқали банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашишингиз мумкинлигини маълум қилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг 2020 йил 30 сентябрда қабул қилган қарорига ўзгартиришларни ва имтиёзли акцияларга дивидендларни умумий захира фондидан тўлашни тасдиқлаш.
- Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2020 йил 20 ноябрь.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2020 йил 14 декабрь.
- Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz/) фойдаланган ҳолда 2020 йил 18 декабрь соат 1000 да бошланиб 1100 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.