Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал

Маълумки, жамиятимизда аёллар ролини ошириш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан Ипотека-банк Бош офис аёл ходимлари учун “Кўкрак бези саратони касаллигини олдини олиш ҳамда профилактикаси” юзасидан чуқурлаштирилган тиббий текширувлар ташкиллаштирди. Текширувлар юқори малакали шифокорлар иштирокида ўтказилиб, текширувлардан сўнг семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда Республика онкология марказининг олий тоифали шифокори онколог-маммолог Нодира Шомансурова сўнгги йилларда аёлларда саломатлигида юзага келаётган ўзгаришлар ҳақида ҳамда онкологик касалликларни илк босқичларидаёқ аниқлаш борасида керакли кўрсатмалар бериб ўтди. 

Семинар сўнггида барча аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш