Ипотека-банк ва халқаро инвесторлар ўртасида глобал инвестор-колл ўтказилди.

Банкимиз томонидан жорий йилнинг 21-22 сентябрь кунлари J.P. Morgan (АҚШ) томонидан ташкил қилинган “Ривожланаётган бозорларни молиялаштириш” бўйича конференция доирасида банк евробондларига эгалик қилувчи ва бошқа салоҳиятли инвесторлар учун кенг миқиёсдаги инвестор-колл ташкил қилинди.


Ушбу инвестор-колл онлайн видео-мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда унда иштирок этган 16 дан ортиқ халқаро инвестицион фондлар ва йирик банкларга Ипотека-банкнинг фаолияти ва молиявий натижалари, эришилган натижалар ва сўнгги ўзгаришлар тўғрисида тақдимот шаклида батафсил ахборот берилди, улар томонидан қизиқиш билдирилган саволлар атрофлича муҳокама қилинди.


Қайд этиш лозимки, Ипотека-банк бу каби глобал инвестор-колл учрашувларини мунтазам ўтказиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, фаол халқаро эмитент сифатида, шаффоф ҳисобдорликни янада оширишда, аниқ мақсадни кўзлаб, молия бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашда ҳамда салоҳиятли инвесторларнинг географик базасини кенгайтиришда давом этмоқда.


Эслатиб ўтамиз, илк маротаба Ипотека-банк томонидан 2020 йилнинг ноябр ойида 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги ҳамда 2021 йил апрел ойида миллий валютадаги 75 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги еврооблигациялари халқаро капитал бозорига мувафаққиятли жойлаштирилган эди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш