Бугунги кунда "Ипотека-банк" АТИБ томонидан хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти, Нурота туманида фаолият юрутувчи мижозга Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш кредит линияси ҳисобидан лойиҳа умумий қиймати 500,0 млн. сўм миқдоридаги 1 Га ер майдонида интенсив боғда томчилаб суғориш тизимини қуриш учун 350,0 млн. сўм миқдорида кредит ажратиш маъқулланган. Корхона 1 Га ер майдонида мевали дарахтлар боғида томчилаб суғориш тизимини яратиб, ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ва 5 та янги ишчи ўрни яратишни режалаштирган. 

Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Кеш массивида фоалият юрутувчи мижозга Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш кредит линияси ҳисобидан 20 Га ермайдонида лойиҳа умумий қиймати 5 208,6  миқдоридаги интенсив токзор ташкил этиш учун 1 800,0 млн. сўм миқдорида кредит ажратиш маъқулланган. Фермер хўжалиги кредит маблағлари ҳисобига йилига 360,0 тн. узум ва 240,0 тн. помидор ва бодринг маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, ички ва ташқи бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ва 10 та янги ишчи ўрни яратишни режалаштирилган.



On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш