Ипотека-банк ва мижозлар ўртасидаги очиқ мулоқот

Куни кеча “Ипотека-банк” АТИБ Бош офисида тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар вакиллари билан мулоқотни ташкил этиш ҳамда мурожаатлар билан ишлашда шаффофликни янада кенгроқ таъминлашга эришиш мақсадида банк раҳбарияти ҳамда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа тизими орқали сайёр қабул очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган ушбу мулоқотда қатнашаётган аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар вакиллари томонидан турли таклифлар, шунингдек ўзларини қизиқтирган масалалари ва банк билан боғлиқ муаммоларининг ечими юзасидан мурожаатлар муҳокама қилинди.

Муҳокама сўнггида банк раҳбарияти, тегишли блок, департамент ва ҳудудий филиаллар раҳбарлари томонидан мазкур қабулда кўриб чиқилган кўплаб масалалар жойида ҳал қилинди, айримлари бўйича қўшимча вақт талаб қилингани боис, рўйхатга олинди ва кўриб чиқилиши ҳамда натижаси тўғрисида мурожаатчиларга жавоб хатлари юборилиши тўғрисида ахборотлар берилди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш