14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ипотека-банк”АТИБ Бош офисида тантанали маросим ташкил этилди. Эрта тонгдан байрамона безатилган залда хушчақчақ кайфиятда мусиқа садолари остида банк ҳодимлари  кутиб олинди.  



Банкнинг аёл ходималари томонидан ижро этилган кичик саҳна кўринишлари ҳамда қизиқарли ўйинлар барчага бирдек манзур бўлди. Рамзий маъно касб этувчи номинациялар  ҳамда ютуқли ўйин ғолибларига эсдалик совғалари топширилди. 



Ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган қайсики инсон борки, у Она-Ватан ва тинчлик ҳимоячисидир. Заминимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги йўлида олиб бораётган меҳнатингиз юксак шараф ва эътиборга лойиқ.



Юртимизнинг барча мард ўғлонларини, хусусан банк равнақи йўлида, виждонан меҳнат қилаётган барча-барчани ушбу байрам билан табриклаймиз.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш