2020 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини бериш ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳоли учун субсидиялар ажратиш механизми” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда банк мутасадди ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Тадбирни “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарув Раиси ўринбосари Жўра Зулфуқаров кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда юртимизда олиб борилаётган изчил иқтисодий ўзгаришларда “Ипотека-банк” АТИБ нинг ҳам муносиб хизматлари борлиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда сўзга чиққан банк мутасаддилари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ҳамда ушбу фармон доирасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, тадбирда 2020 йилдан бошлаб амалдаги давлат дастури ҳажми қисқартирилиб, бунга қўшимча равишда янги тартиб (бозор механизми) жорий этиши борасида маълумотлар берилди. Эндиликда қурилиш бозорида эркин рақобат муҳити асосида ривожланишига ва ипотека тизимини бозор тамойиллари асосида шаклланиб боришига кенг имкониятлар очиб берилаётганилиги алоҳида қайд этилди.
Матбуот анжумани иштирокчилари ва оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар бердилар.