ХМК экспертлари билан ҳамкорликда «Операцион йўқотишлар инциденти» мавзусида вебинар ташкил этилди

Маълумки, операцион рисклар – бу банк фаолиятига катта таъсир кўрсатадиган ва жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, ноодатий ёки нотўғри ички жараёнлар ёки тизимлар, ходимларнинг харакатлари ёки ташқи ходисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарлардир. Жаҳон банк амалиётида операцион рискларни бошқариш асосий ва муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.


«Ипотека-банк» АТИБда операцион рискларнинг зарарларини минималлаштириш, бизнеснинг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча филиаллар ва Бош офиснинг барча бўлинмаларида Риск-координаторлар тайинланган.

Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлик ва трансформациянинг 2-фазаси доирасида “Ипотека-банк” АТИБ тизимидаги Бош офис ва филиаллар риск-координаторлари учун 2021 йил 7 январда «Операцион йўқотишлар инциденти» мавзусида Zoom-вебинар ташкил қилинди.


Вебинарда ХМКнинг етакчи эксперти Серпиль Али Шах иштирок этди. Риск-координаторларга операцион рискларни аниқлаш, операцион йўқотишларга олиб келувчи ҳисоб-китоблар ва улар бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида тақдимот ўтказилди ва мавзу бўйича тўлиқ тушунтириш берилди.

Вебинар савол-жавоб шаклида интерактив режимда ўтказилиб, асосий эътибор операцион рискларни бошқариш соҳасида илғор билим ва халқаро тажриба асосида «Операцион йўқотишлар инциденти» бўйича ҳисобот бериш жараёнига қаратилди.


Ушбу вебинар ««Ипотека-банк» АТИБ Операцион рискларини бошқариш сиёсати» меъёр ва талабларини банк фаолиятига жорий қилиш чора-тадбирлари доирасида ташкил қилинди ва банк ходимларининг риск-маданиятини шакллантиришга, операцион рискларни самарали бошқариш бўйича навбатдаги чораларни амалга ошириш мақсадида операцион рискларни ўзини-ўзи баҳолаш ва аниқлаш соҳасида уларнинг билим даражасини оширишга  қаратилди.

 

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш