phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

Биз кредит таътилларини икки ойга узайтиридик.

“Ипотека-банк” АТИБ 2020 йилнинг 1 апрелига қадар жисмоний шахсларга ажратилган кредит (овердрафт, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича берилган таътил муддатини яна икки ой муддатга узайтирилишини маълум қилади.

Жорий йилнинг июн–июл ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг охирги 2 (икки) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилади.

Таътил даврида кредит тўловлари ҳамда фоизларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди.

Аммо бу фоиз мажбуриятларидан озод қилмайди. 

Кредит тўловларини тўлаш учун банкнинг «Ipoteka mobile» иловаси ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин!

Қўшимча маълумот учун: 78-150-11-22


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш