phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Бизни яна бир бор тақдирлашди

Замонавий банк хизматлари бозорида ахборот етказиб бериш билан бирга банклар учун қўшимча хизматлар кўрсатиб келаётган “THOMSON REUTERS” трансмиллий компанияси молия оламида алоҳида нуфузга эга компаниялардан биридир. Бугунги кунда ушбу компаниянинг банкларга хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини сотиб олган “REFINITIV” компанияси ҳамкор банкларга комплекс хизмат кўрсатиш билан бир қаторда Ўзбекистонда ўз фаолиятини жадал равишда кенгайтирмоқда. 
Компаниянинг навбатдаги семинарида 2018 йил учун қатор номинациялар эълон қилиниб, ғолиб банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

“Ипотека-банк”АТИБ ушбу номинациялардан “Dealing Desk 2018” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Ушбу номинация “REFINITIV” компанияси терминалидан фойдаланилган ҳолда энг кўп депозит, форекс каби ғазначилик амалиётлари ўтказган банкларга тақдим этилишини инобатга оладиган бўлсак, банкнинг Ғазначилик бошқармаси ходимларининг ғазначилик амалиётларидан кенг фойдаланилганидан далолат беради. 


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш