Бошқа маълумотлар

“Ипотека-банк” АТИБ Акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида

БИЛДИРИШ

 

Тошкент ш.                                                                                                             25.11.2020й.

“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги 49-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2020 йил 25 ноябрда Р0775-19-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 сўм бўлган умумий қийматдаги 52’395’129’472 cўмлик 52’395’129’472 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи   1 сўм.

Ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жойлаштирилади.

Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади.

Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2020 йил 29 сентябрь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак.

 “Ипотека-банк” Акциядорлик тижорат ипотека банки манзили:

100000, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй.

(банкнинг электрон почта манзили: info@ipotekabank.uz, расмий веб-сайти www.ipotekabank.uz)

 

“Ипотека-Банк” AТИБ акциядорлари диққатига!

 "Ипотека-Банк" AТИБ, 2019 йил 5 ноябрда янги таҳрирда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига асосан, давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкинлигини маълум қилади.

 Шу билан бирга, устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. 


“Ипотека-банк” АТИБ 

Акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқ мавжудлиги тўғрисида 

БИЛДИРИШ 

Тошкент ш.                                                                                                              19.12.2019й.

“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2019 йил 25 ноябрдаги 66-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2019 йил 19 декабрда Р0775-18-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз. 

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 сўм бўлган умумий қийматдаги 1 414 631 585 251 cўмлик 1 414 631 585 251 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи   1 сўм. 

Ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жойлаштирилади. 

Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин. 

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади. 

Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 25 ноябрь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади. 

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак. 

 “Ипотека-банк” Акциядорлик тижорат ипотека банки манзили: 

100000, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй. 

(банкнинг электрон почта манзили: info@ipotekabank.uz, расмий веб-сайти www.ipotekabank.uz)


Кузатув кенгаши учун тўланган мукофот ҳақида маълумот

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан 2018 йил соф фойдасидан Кузатув кенгашини мукофотлаш учун 726 290,00 минг сўм йўналтирилган ва кузатув кенгашининг аъзолари ўртасида тенг миқдорда ҳар бирига 72 629 минг сўмдан тақсимланган.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш