Ахборот ва банк бренди хизматига журналист

Publication date: 17.08.2021

Жамоамиз сафига масъулиятли, ижобий, дилкаш, ижодкор, қизиқарли мақолаларни тезкор равишда ёза оладиган, ахборот ва коммуникация соҳасидаги билимларни муваффақиятли қўллай оладиган журналист изламоқдамиз!

 

Нима қилиш керак бўлади:

 

· Банкнинг коммуникация стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

· Оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, оммавий ахборот воситаларида мақолаларни жойлаштириш, иш натижалари бўйича мониторинг ва ҳисоботлар тайёрлаш;

· Банкнинг барча лойиҳаларида ахборотни ва пиарни қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан иштирок этиш;

· Банк веб-сайти учун турли форматдаги мақолалар тайёрлаш (матбуот нашрлари, изоҳлар, интервьюлар, ижтимоий тармоқлар учун мақолалар ва бошқалар.).

 

Сиздан нима талаб қилинади:

 

· Иш стажи 3-6 йил

· Олий махсус таълим (журналистика / пиар / реклама ва маркетинг);

· МC Office Word ва Excel дастурларини мукаммал билиш;

· Ўзбек ва рус тилларини равон билиш шарт, инглиз тилини билиш мақсадга мувофиқ;

· Коммуникацияларга тегишли тенденцияларни яхши тушуниш;

· Савияли оғзаки ва ёзма нутқ;

· Копирайтингнинг турли услублари бўйича қобилиятига эга бўлиш;

· Мулоқатга киришувчан, ташаббускор, эътиборли, масъулиятли, вазифаларни бажаришга тизимли ёндашув;

· Банк қадриятларини ҳурмат қилиш ва жамоа ўртасида тарғибот қилиш.

 

Сизни кутмоқда:

 

· Қонунга мувофиқ иш билан таъминланиш;

· Рақобатбардош иш ҳақи;

· Касбий тайёргарлик ва ривожланиш;

· Спорт билан ҳамнафас ҳаёт ва жамовий тадбирлар;

· Ўзбекистоннинг етакчи банкида карьера қуриш имконияти.

  

Танловда қатнашиш учун резюмелар, фотосурат ва вакансия тўғрисидаги маълумот билан электрон шаклда cv@ipotekabank.uz ва naima.muminova@ipotekabank.uz   электрон манзилида рус ва ўзбек тилларида қабул қилинади.

  

Хат мавзусида фамилия, исм ва қайси бўш лавозимга номзодлик қилаётганингиз кўрсатилиши керак.

 

Сизга омад тилаймиз!


Форма отклика на вакансию
Должность:
Полное имя:
Номер телефона:
Электронная почта:

Back to the list

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш